|
19.07.2008 г. |
|
“Тараққиёт телерадиокомпанияси” 1995 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Фарғона, Андижон, Наманган ва қўшни Қирғизистон Республикасининг Ўш ва Жалолобод вилоятларида 10 миллиондан ортиқ телетомошабинлар аудиториясига эга йирик телерадиокомпанияга айланди. “Тараққиёт телерадиокомпанияси” энг замонавий аудио-видео ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, ўз маҳсулотимиз бўлган қизиқарли шоу дастурлар, интерактив ўйинлар, янгиликлар ва долзарб мавзудаги суҳбатлар телерадиокомпаниянинг Фарғона водийсидаги энг юқори рейтингини таъминламоқда. Телерадиокомпания кунда 18 соатлик эфир вақтига эга бўлиб, бу реклама берувчилар учун улкан имкониятлар эшигини очади.
Мурожаат учун телефонлар: (+998 97) 719 05 05
|
|
19.07.2008 г. |
|
“Тараққиёт телерадиокомпанияси” тасарруфида бўлган “Юлдуз ҒМ” радиоси Фарғона водийсида ҒМ 101.6 МГц тўлқинида эфирга узатилади. Радио эфирларида узатилаётган дастурлар, энг сара миллий ва чет эл мусиқалари гулдастаси тингловчиларни бефарқ қолдирмайди. Янгиликлар ҳар соатда эфирга узатилиб, унда хорижий хабарлар билан бирга асосан маҳаллий янгиликларни бериб боришга аҳамият қаратилади.
Мурожаат учун телефонлар: (+998 97) 719 05 05
|
|
19.07.2008 г. |
|
“Пресс Реклама” босмахонаси Фарғона водийсидаги энг йирик босмахона бўлиб, полиграфия соҳасининг барча турларини таклиф этади. 100 фоиз рангли газета ва журналлар чоп этиш учун мўлжалланган Miller Nohab (Германия) ва Solna D25 (Швеция) дастгоҳлари исталган ҳажмдаги ва ададдаги маҳсулотни сифатли ва қисқа муддатда бажариш имконини беради. Этикетка, календар ва бошқа рангли буюртмалар учун Чехияда ишлаб чиқарилган Adast Polly дастгоҳидан фойдаланилади. Босмахоналар учун АҚШда ишлаб чиқарилган Agfa Avantra фотонабор автомат хизматини ҳам таклиф этамиз.
Мурожаат учун телефонлар: (+998 97) 719 05 05
|
|