7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

Бош сахифа arrow Биз хакимизда
Биз хакимизда
«7х7» - доимо сиз билан Принтер учун E-mailга юбориш
02.06.2009 г.
7x7 gazetasi, 7х7 газетаси

«7х7» газетасининг илк сони 1997 йилнинг ноябрида «Тараққиёт» телевидениеси муассислиги остида «Тараққиёт Тв» номи билан нашр этилган. 1998 йилдан бошлаб «Тараққиёт» телевидениесининг «7х7» оммабоп телевизион ўйини номига бағишланиб «7х7» номи билан чиқа бошлади.
Газетанинг 1998 йилда 10-15 минг нусхада чиққанлигининг ўзи ўша даврдаёқ «7х7» ўзининг кўплаб мухлисларига эга бўлганлигидан далолат беради. Дастлаб А3 форматда 8 саҳифа чоп этилган газета йиллар ўтиши билан А4 форматда 24, 36, 48 саҳифада чоп этила бошланди. Бугунги кунга келиб эса газета 60 cаҳифада рангли кўринишда чоп этилмоқда. «7х7» газетасининг айни пайтдаги адади 50 минг нусхада бўлиб, мавсум давомида 100 минг нусхагача етади. Агар бир оилада ўртача 4-5 нафар киши бўлишини ҳисобга оладиган бўлсак, газетани ҳар ҳафтада камида 300-400 минг нафар киши мутолаа қилади. «7х7» 1997 йилда фақатгина Фарғона водийси вилоятларида тарқатилган бўлса, бугунги кунда унинг мухлислари Ўзбекистоннинг барча вилоятларида, шунингдек, Тожикистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Туркманистонда ҳам кўплаб топилади. Буни таҳририятга ҳафта давомида келадиган ўнлаб мактублардан ҳам билиш мумкин.
«7х7» газетасининг оммабоп бўлишида айниқса халқимизнинг севимли адиблари Тоҳир Малик, Турсуной Содиқова, журналистлар Абдумутал Абдуллаев, Матлуба Юсуф Охун, Қутлибека Раҳимбоева, Эркин Усмонов каби яна ўнлаб муаллифларнинг ижод намуналари муҳим ўрин тутади. Газетанинг «Саломатлик», «Сўраган эдингиз», «Ҳидоят сабоқлари», «Уй бекалари учун», «Сиз кутган суҳбат», «Сериаллар олами» саҳифалари муштарийларнинг севимли саҳифаларидан. Шунингдек, «Болливуд», «Машҳурлар ҳаёти», «Спорт», «Орасталик» каби рукнлар остида чоп этиладиган мақолалар ҳам мухлисларнинг доимий эътиборида. Бундан ташқари, газетанинг Интернетда www.7x7.uz номли сайти ҳам бўлиб, ушбу сайтга ташриф буюрувчилар сони ҳам кундан кунга ортиб бормоқда.
Шуни фахр билан айтиш мумкинки, «7х7» бугунги кунда ўзининг юз минглаб мухлисларига эга бўлган энг севимли нашрлардан бирига айланди.