7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

taraqqiyot

www.ttrk.uz Тараккиёт телерадиокомпанияси
Бош сахифа
Ushbu hafta tarix sahifalarida Принтер учун E-mailга юбориш
27.05.2009 г.

1июл
1804 йил: «Индиана», «Орас», «Консуэло» каби асарларнинг муаллифи, француз ёзувчиси Жорж Санд таваллуд топди.
1947 йил: БМТ қошида қочоқларга ёрдам кўрсатувчи Халқаро ташкилот тузилди.
1964 йил: Квебекда турмуш қурган аёллар эркаклар билан тенг ҳуқуққа эга бўлишди.
1994 йил: Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси- сўм қабул қилинган кун.
1995 йил: Монако маликаси Стефания ўзининг хос соқчиси бўлган Д.Дюкрега турмушга чиқди.
 
2 июл
Халқаро спорт журналистлари куни.
1922 йил: Француз модельери Пьер Карден таваллуд топди.
1992 йил: Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун.
1994 йил: Медельинда Колумбия терма жамоасининг ҳимоячиси Андрес Эскобар ўлдирилди.
1997 йил: Панамага қарашли «Даймонд Грейс» танкеридан Токио қўлтиғида 13400 тонна нефт оқиб кетди. Бу Япония тарихидаги энг кўп сувнинг ифлосланиши бўлди.

3 июл
1883 йил: Австриялик ёзувчи Франц Кафка дунёга келди.
1898 йил: Америкалик Жошуа Слокум дунё биринчи бўлиб якка ўзи ер куррасини кемада сузиб чиқди.
1928 йил: Илк телевизорлар сотувга чиқди.
Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги ташкил қилинди. (2002)
2001 йил: «Тайм» журнали ўзининг «Америкадаги энг яхшилар» номли доимий рубрикасида биринчи марта энг яхши америкалик режиссёр деб асли Тайванлик Ан Лини таъкидлади.

4 июл
1790 йил: Инглиз геодезисти, дунёдаги энг баланд чўққи унинг номи билан аталадиган Жорж Эверест таваллуд топди.
1916 йил: Жиззах қўзғолони бошланган кун.
1960 йил: Гавай ороларини АҚШ га қўшилганлиги шарафига давлат байроғига 50-юлдуз қўшилди.

5 июл
1054 йил: Бузоқ юлдуз туркумига кирувчи юлдузнинг портлаши натижасида Ердан кўринадиган ёрқин ёруғликни ҳосил қилди. Ушбу ёруғлик 23 сутка кундузи ва 633 сутка кечаси кўриниб турди. Бу ҳолат баъзи давлатларда саросима келтириб чиқарди.
1830 йил: Француз жангчилари 20 кунлик қамалдан сўнг Жазоирни қўлга олишди. (Қўлга олишга асосий сабаб Алжир давлати бошқарувчиси Дей Хусейннинг француз элчиси Девални ручкали катта елпиғич билан ургани бўлди).
1994 йил: Хитойда болалар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланди.

6 июл
1785 йил: АҚШ Конгресси мамлакатнинг валютасини «доллар» деб аташни қабул қилди.
1885 йил: Луи Пастер исмли болада илк маротаба қутуришга қарши эмлаш синаб кўрилди.

7 июл
1668 йил: Иссак Ньютон магистрлик илмий даражасини олди.
1985 йил: 17 ёшли немис теннисисти Борис Беккер Уимблдон турнири тарихида энг ёш чемпион бўлди.
Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ташкил этилди.