|
Tesla Motorsнинг электр седани |
|
|
|
29.09.2009 г. |
Сайёрамиздаги асосий электрокар ишлаб чиқарувчи Tesla Motors компанияси журналистлар ва оммани ўз янгиликларидан доим ҳам бохабар этавермайди.
Tesla Model S автомобили ҳақида ҳам шу кунгача деярли маълумот йўқ эди. Аммо компания яқинда ўзининг ушбу моделини оммага намойиш этди.
Tesla S электр седани оддий электр тармоғидан қувват олади. Бир марта қувват олган автомобил 250-450 километр йўл босиши мумкин.
Тезлиги ҳам ҳавас қилса арзийдиган даражада: 5,6 сонияда тезлиги соатига 100 километрга етиши мумкин. Максимал тезлиги эса сотига 200 километр.
Бу мўъжиза автомобил бор-йўғи 50 минг доллар туради. Америкаликлар эса 7500 доллар чегирма олишлари мумкин. Айни пайтга келиб бу автомобилга мингдан ортиқ буюртма тушган.
|