7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

Бош сахифа
Раулнинг айрим кўрсаткичлари Принтер учун E-mailга юбориш
08.10.2009 г.
raul
Мадриднинг «Реал» жамоаси ҳужумчиси Раул Гонсалес бирин-кетин рекордларни янгиламоқда. Чемпионлар лигаси иккинчи турида «Марсел»га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушган Раул «қироллик клуби»даги ўзининг 709-учрашувини ўтказди.

Шу муносабат билан УЕФА расмий сайти 32 ёшли футболчининг айрим кўрсаткичларини ёдга олиб ўтди.
1. Раулнинг Чемпионлар лигасидаги дебют учрашуви 1995 йил 13 сентябр куни «Аякс»га қарши кечган баҳсга тўғри келган. Мадридликлар ёқимтойи Европанинг энг нуфузли мусобақасидаги илк голини орадан бир ой ўтиб,1995 йилнинг 18 октябр куни киритади. «Ференцварош»га қарши ўйинда Раул рақиб дарвозабонини уч марта «хафа» қилади.
2. Раул уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган: (1998, 2000, 2002).
3. «Реал»нинг 7-рақамли футболчиси олти марта Испания чемпионида олтин медални қўлга киритган: (1995, 1997, 2001, 2003, 2007, 2008).
4. ўн олти мавсумдан бери Раул «қироллик клуби»да тўп суради.
5. Испания терма жамоасидаги фаолияти давомида 1996 йилдан 2006 йилга қадар Раул 102та учрашув ўтказиб, рақиблар дарвозасига 44та гол киритган.
6. Раулнинг Чемпионлар лигасидаги 65 голи ушбу турнир тарихидаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Раулнинг мадридликлар билан тўзган шартномаси 2012 йилга қадар амалда бўлади.

 
« Олдинги   Кейинги »