|
«Dil Bole Hadippa!» фильмида Рани Мукержи эркак қиёфасида пайдо бўлади |
|
|
|
08.10.2009 г. |
Рани Мукержининг таъкидлашича, фильмда суратга тушишдан аввал у ўзи учун қадрли бўлган Амир Хон ҳамда Шоҳруҳ Хонлардан дарс олган экан. Негаки, Рани ушбу фильмда эркак образини талқин этади.
Фильм яратилишида Ранидан ташқари Шахид Капур, продюсер Адитя Чопра ҳамда ёш режиссер Анураг Сингх Ранолар иштирок этганлар. Яқинда фильм иштирокчилари Торонтода бўлиб ўтган ҳалқаро кинофестивалда қатнашдилар. Канада аҳли уларни шу қадар илиқ кутиб олдики, фильм ҳиндистонда ҳам ана шундай муваффақият қозонишига умид қилинмоқда.
|