Ёш ўтиши билан аёлни гўзаллик тарк этади деган фикр мутлақо нотўғри! Доимо ўз устида ишлайдиган аёллар ҳамма вақт гўзал ҳамда жозибадор кўринишга эга бўлишлари мумкин. Гўзал бўлиш учун ортиқча сарф харажат ҳам керак эмас.
Бунинг учун улардан озгинагина ҳафсала талаб этилади, холос.
1. Шошиб турганингизда ҳеч бўлмаса оддий қаламдан фойдаланинг. Бир-иккита енгил ҳаракат билан нигоҳингиз бир зумда ўзгаради!
2. Маникюр ҳамда педикюрларнинг шундай рангларини тангланг-ки, улардаги озгина ёриқ ҳам билинмасин. Масалан, оч-пушти, тери ранги, қаймоқ рангни қўллашингиз мумкин. Ушбу рангдаги лак нотўғри бўялган тақдирда ҳам кўзга ташланмайди.
3. Лаблардаги кичик ёриқларни оддий тиш ювиш чўткаси ёрдамида йўқотиш мумкин. Бунинг учун намлаб олинган тиш чўткаси билан лабларни аста артинг. Сўнг вазелин суртиб олинг.
4. Бодринг қовоқдаги шишни бартараф этишда қўл келади. Бунинг учун айлана шаклида тўғралган бодринг кўзлар юмилган ҳолатида 15 дақиқа давомида қовоқларда ушлаб турилиши даркор. Бодринг ўрнига чой пакетчаларини қўлласа ҳам бўлади.
5. Агар сизнинг сочларингиз ўта ёғли бўлса, болалар упасидан фойдаланинг. Упа сочлардаги ёғни тезлик билан ўзига олиши мумкин. Аммо, меёридан ортиқча сепилган упа сочларни «оқартириб» юбориши мумкин.
6. ғуруқ лаб бўёғи ёғлисига нисбатан узоқроқ сақланади. Агар кун давомида макияжни янгилаб туришга имкониятингиз бўлса, ялтироқ лаб бўёғидан фойдаланинг.
7. Агар сочларингизни турмаклаш осон бўлмаса, бошни ювгандан кейин уни қайта совуқроқ сувда ювиб кўринг. Сочлар совуқроқ сувда ювилганда майинлашади.
Юз терисининг парвариши
Фойдали ниқоблар
1. Ёши каттароқ аёлларга творогдан тайёрланган ниқоб маъқул. Уни тайёрлаш учун бир ош қошиқ ўсимлик мойи ва икки ош қошиқ творог яхшилаб аралаштирилади. Ниқоб юзга суртилиб, 20 дақиқадан кейин чайиб олинади.
2. Творог ва асалдан тайёрланган ниқоб юз танасини таранг қилиб, оқартиради. Икки ош қошиқ творог ва бир ош қошиқ асал аралашмасидан тайёрланган ниқоб юзга суртилгач, 30 дақиқадан сўнг чайилади. Асалга аллергияси бўлганларга ушбу ниқоб тавсия этилмайди.
3. ғуруқ юзни оқартириш учун бир ош қошиқ ёғли творог, бир чой қошиқ қаймоқ ҳамда бир чой қошиқ лимон сокининг аралашмасидан тайёрланган ниқобни қўллаш мумкин. Ушбу ниқоб юзга сурилгач, 10-15 дақиқа туриши керак.
4. Нон ва сут аралашмасидан тайёрланган ниқоб юзни тозалайди ва жозибадорлик инъом этади. Уни тайёрлаш учун ноннинг юмшоқ қисми сутга ивитиб олингангач, обдон аралаштирилади. Ниқоб тозаланган юзга аста сурилади ва бир неча дақиқа тургандан сўнг илиқ сувда ювилиб, совуқ сувда чайиб олинади.
Зебинисо тайёрлади.
|