|
Роналдиньо «Голден фут» соҳиби |
|
|
|
26.10.2009 г. |
«Голден фут-2009» («Олтин оёқ») совринининг навбатдаги соҳиби аниқланди. Унга кўра, бош мукофот «Милан»нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Роналдиньога насиб қилди.
Роннидан ташқари ушбу совринга «Реал» вакили Раул, «Барселона» ҳужумчиси Анри ва «Ювентус» посбони Буффонлар ҳам даъвогарлик қилишганди.
«Голден фут» мукофоти ҳар йили 29 ёшдан катта бўлган бир футболчига топширилади. ғолиб чиққан ўйинчи совринни олиш учун Монте-Карлога боради. Бундан олдин Роберто Бажжо (2003), Павел Недвед (2004), Андрей Шевченко (2005), Роналдо (2006), Алессандро Дел Пьеро (2007) ва Роберто Карлос (2008)лар «Голден фут» эгасига айланишган.
|