7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

Бош сахифа arrow Бу ажиб дунё arrow Даҳолар қанча яшайди ва қаерда кўпроқ дунёга келади?
Даҳолар қанча яшайди ва қаерда кўпроқ дунёга келади? Принтер учун E-mailга юбориш
20.05.2010 г.
Image

Даҳолар қандай туғилади? Қандай қилиб улар бошқалардан фарқлаб олинади ва дунёга келиши нималарга боғлиқ?
ДАҲОНИНГ 29 НАБИРАСИ
Инглиз психологи ва антропологи Фрэнсис Гальтон ХIХ асрда даҳонинг қариндош-уруғларидаги
даҳо бўлиш имкониятини ҳисоблаб чиққан эди.

Унингча, ҳар олти ҳолатдан бирида даҳонинг отасида ҳам шундай иқтидор бўлади; ҳар тўрт ҳолатдан биттасида даҳонинг иқтидорини фарзанди мерос қилиб олади; етти ҳолатдан биттасида заковат соҳибининг ака-укалари ҳам иқтидорли бўлади.
Бу амакилар учун 40тадан бирга, набира учун 29тадан бирга, амакиваччалар учун 100дан бирга, учинчи бўғин қариндошлар учун эса 200тадан бирга тўғри келади. Демак, буюк шахснинг иқтидори унинг ҳар юз амакиваччасидан биттасида намоён бўлиши мумкин экан. Кўринадики, буюк шахснинг иқтидорини мерос қилиб олиш имконияти фарзандда жуда юқори. Набирада эса у негадир кам.
Айтишларича, иқтидорни мерос қилиш даражаси мусиқа соҳасида жуда юқори. Масалан, Моцартнинг отаси мусиқачи эди, фарзанди шу касбни танлади. Бахлар  оиласидан эса 8 авлод мусиқа билан машғул бўлган. Шулардан 57таси ўз замонасининг машҳур кишилари эди.  
Дарвоқе, айнан шу олимнинг фикрига кўр,а авлодлар учун руҳий касалликни мерос қилиб олиш имконияти 60 фоиз атрофида бўлади.
ДОНОЛИКНИНГ ДАРАЖАСИ ВА ЁШИ
Одамларнинг 10 фоизи меъёрдан ортиқ иқтидорга эга бўлади. Бу шунчаки лаёқатли, иқтидорли инсонлар ва даҳолар – буларнинг барчаси юқори ақлий қобилиятга эга шахслар. Бироқ олий даражадаги ақл даражасига инсонларнинг 0,5 фоизидагина кузатилади, холос.
Бўлажак донолар ўз заковатини жуда эрта билдиради. Тўрт ёшида улар ўзининг 50 фоиз қобилиятини намоён қилади. Олти ёшида 70 фоизини. Саккиз ёшида эса 90 фоизини. Бунга Навоий, Ал Бухорий ва Моцартнинг қобилияти яққол мисол бўлади.
Лекин статистиканинг маълум қилишича, барча вундеркиндлар ҳам келажакда даҳо бўлмайди ёки аксинча, барча даҳолар ҳам болалигида вундеркинд бўлмаган.
Англияда 1030 нафар буюк шахснинг фақат 292 нафаригина ёшлигида вундеркинд бўлган экан. Францияда бу кўрсаткич анча юқори – 287 нафардан 231 таси.
ДАҲОЛАР  ҚАНЧА ЯШАЙДИ?
Ўрганишлар шуни кўрсатадики, ижодкорлар бошқаларга нисбатан ўрта ҳисобда 14 йил кам яшаркан. Иқтидор қанча юқори бўлса, ташхис ҳам шунча ачинарли. Айниқса бу масалада даҳоларнинг омади юришмаган. Уларни муттасил равишда руҳий азоблар, тушкунлик қийнаб келади. Руҳий касалликка чалиниш ҳолати ҳам бошқаларга нисбатан 8 баробарга юқори.
Қизиқ томони, буларнинг барчаси ғарблик иқтидор соҳибларига тегишли. Шарқда эса бошқача. Навоийни эсланг. «Хазойинул-маоний»да у киши умрини олтмиш ёш деб белгилайди ва ўзи ҳам шу ёшга кириб, тўсатдан вафот этади. Машрабни етмиш ёшида ўлимга ҳукм қилишади.  
ДАҲОЛАР ТУҒИЛИШИ УЧУН...
Цицерон бир пайтлар илиқ ҳавоси туфайли Афинада ақлли инсонлар туғилишини эслатиб ўтган эди.
Ломбразо қашшоқ бўлишига қарамай, ёқимли иқлими туфайли Шотландиядан кўплаб буюк инсонлар етишиб чиққанини айтади. Бундан ташқари, Ломбразо атрофи улкан тоғлар билан ўралган ҳудудларда, ботқоқлик, зах жойларда яшовчи аҳоли орасида даҳоларнинг туғилиши камлигини таъкидлайди.
Қисқаси, инсонлар даҳолар яратиш бўйича қўлидан келган-келмаган барча ишларни қилган, уларнинг туғилишини, яшаган шароитларини ўрганган, лекин буларнинг сира ёрдами теккани йўқ. Бу қоидалар, умумлашмалар билан бирор-бир даҳони яратиб бўлмаган. Бу инсонинг ваколатидан ташқаридаги ҳолат.

 
« Олдинги   Кейинги »