7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

Бош сахифа
Меҳмонхона дизайнини яратамиз Принтер учун E-mailга юбориш
20.05.2010 г.
Image

Замонавий меҳмонхона бу нафақат хонадон маркази, балки байрам ва дам олиш кунларида оиланинг барча аъзолари, дўстлар, қариндошлар тўпланадиган жойдир. Интерьерлар жой-жойига қўйилган меҳмонхонада ҳатто оддий кечалар ҳам ёқимли ўтади.

Меҳмонхона – бегоналар учун ҳамиша очиқ экан, у хонадонингизнинг муносиб “юзи” бўлишига ҳаракат қилишингиз лозим. Одатда меҳмонхона сифатида уйнинг кенг ва ёруғ хонаси танланади.
Меҳмонхонани классик, барокко, хай-тек усулларида жиҳозлашингиз мумкин. Ҳашаматли уй эгалари ўз меҳмонхоналарини классик услубда жиҳозлашлари мумкин. Аммо аксарият одамлар учун меҳмонхона бир нечта функцияларни бажарадиган хона саналади. Мисол учун бу хонада меҳмон кутиш, оила аъзолари билан кечалари телевизор томоша қилиш, дўстлар билан туғилган кун ва шунга ўхшаш тантанали кунларни нишонлаш мумкин.
Шу боис, меҳмонлар учун ажратиладиган хонага замонавий кўриниш бермоқчи бўлганларга меҳмонхонани чироқлар, жиҳозлар ҳамда ранглар ёрдамида, иккита ҳудуд(зона)га ажратишни маслаҳат бераман. Демак, меҳмонхонанинг бир томони меҳмонларни кутиб олиш, иккинчиси эса дам олиш учун мўлжалланган бўлади. Меҳмонхонанинг меҳмонларни кутиб олиш учун мўлжалланган қисмини кайфиятни кўтарувчи апельсин, қизил ёки сариқ рангларда қилишингиз мумкин. Дам олиш учун мўлжалланган ҳудуд эса мовий ёки яшил рангларда бўлгани маъқул.
Меҳмонхона кўпроқ меҳмонларни кутиб олиш учун мўлжалланган бўлса, дизайн ҳам шунга яраша бўлиши керак: мисол учун нуқтали шамчироқ ёки карнизларда жойлаштириладиган яширин шамчироқлардан фойдаланишингиз мумкин. Меҳмонхонанинг дам олиш ҳудудида шунингдек, аквариумни жойлаштириш мумкин.
Агар меҳмонхона марказида уй кинотеатри(телевизор) жойлатириладиган бўлса, шунга монанд равишда хонани юмшоқ мебеллар билан жиҳозлаган маъқул.
Агар жиҳозлар ўрнини тез-тез алмаштиришни хуш кўрсангиз, энг маъқули, жойидан силжитилиши осон бўлган (модулли) жиҳозларни танланг.
Бугунги кунда чармдан ишланган жиҳозлар урфда. Аммо меҳмонхонани табиий матодан ишланган, замонавий кўринишдаги жиҳозлар билан ҳам бежирим қилиб жиҳозлаш мумкин.
Меҳмонхонадаги жиҳозлар сизнинг ҳаёт тарзингиз ҳақида “сўзлаб” туради. Шу боис, синчковроқ бўлинг, хона интерьери бетакрор бўлиши шарт.
Меҳмонхона нафақат сизнинг, балки яқинларингизнинг ҳам севимли жойи бўлгани учун, бу хонани жиҳозлашда яқинларингизнинг фикрини ҳам албатта инобатга олинг.

 
« Олдинги   Кейинги »