7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

taraqqiyot

www.ttrk.uz Тараккиёт телерадиокомпанияси
Бош сахифа
3D форматдаги телевизорлар Принтер учун E-mailга юбориш
30.06.2010 г.
Image

Телевидение ўз тараққиёти давомида бир неча босқичларни бошдан ўтказди: оқ-қора, рангли, рақамли. Мутахассислар ва томошабинлар кейинги сифат ўзгариши – ҳажмли, яъни 3D форматдаги телевидениега ўтилишини орзиқиб кутишмоқда...

Спорт ўйинлари тўлиқ 3Dда
Ҳақиқатан ҳам бугунги телевидение собитқадамлик билан 3Dга қараб бормоқда. Ҳажмли тасвирларни узатиш борасида илк синовлар ўтказилди. Масалан, ўтган йил сўнгида 3D форматидаги биринчи футбол учрашуви (АҚШ-Гвадалахара) намойиш этилган эди. 2012 йилда ўтказиладиган олимпия ўйинлари мусобақалари ҳам тўлиқ 3D форматда суратга олиниши кўзда тутилмоқда.

3Dга эга бўлиш учун нима қилиш керак?
3D-графикали ойнаи жаҳонга эга бўлиш учун 3D-функцияси бўлган плазмали телевизор харид қилинса бас (Бундай телевизорлар йирик дўконларимизда бисёр). Бундан ташқари, оиланинг ҳар бир аъзоси учун фаол 3D-кўзойнаклар сотиб олиш керак бўлади (ҳозирча Россияда бундай кўзойнаклар донаси 18 минг сўмдан 54 минг сўмгача сотилмоқда). Бироқ бу ҳали ҳаммаси эмас, 3D телевизорларни томоша қилиш учун HD-форматда трансляция қиладиган ресивер керак бўлади. Шунингдек, юқори тўлқинли телеканаллар узатувчиси билан алоқа бўлиши лозим.
Маълумот учун: таҳлил билан шуғулланадиган iSuppli фирмаси томонидан берилган маълумотларга кўра, жорий йилда дунё бўйича 4,2 миллион 3D-телевизорлар сотилади.  2015 йилда бу рақам 78 миллионни ташкил этиши тахмин қилинмоқда.

3Dнинг ижобий ва салбий томонлари
Ижобий томонлари:
– Телеканал, фильм ёки ўйин ичига «кириб» кетишни таъминлайди;
– Яратилган 3D-фильмларни режиссёр қандай ўйлаган бўлса, шундай кўриш имконини беради;
– Тармоққа қараб, дискларни амалдаги жиҳозлар билан икки ўлчамли кўринишда ҳам томоша қилиш мумкин.

Салбий томонлари:
– Янги телевизор харид қилишингиз лозим;
– Янги Blu-ray – пластинкасидан овоз чиқарадиган аппарат (проигривател) керак бўлади;
– 3D-графикани томоша қилиш учун махсус кўзойнаклар тақишингизга тўғри келади;
– 3D-дастурларни кўзойнаксиз кўрсата олувчи телевизорлар сотувга яқин ўртада чиқарилмайди.

Нима томоша қилиш мумкин?
3D-телевизорга эга бўлдингиз ҳам дейлик. «Шу графикада олинган фильмларни қаердан олиш мумкин бўлади?» деган савол туғилади. Ахир кечаю кундуз «Аватар»ни томоша қилиб ўтирмайсиз-ку, тўғрими? Хавотир олманг. «Аватар»дан кейин аксарият кинокомпаниялар тобора урфга кираётган стереоэффектли фильмларни суратга олишни бошлаб юбордилар. Pixar студияси ҳам эндиликда ўзининг барча мультфильмларини фақат ва фақат 3D форматда чиқаришини эълон қилди. Sony компанияси ҳам Жанубий Африкада бўлиб ўтадиган футбол бўйича чемпионатдаги асосий учрашувларни махсус уч ўлчамли камералар ёрдамида суртга олади.

Бу орада...
Японлар 3D фотоаппаратини яратдилар
Японияда 3D форматда тасвирга оладиган фотоаппарат ихтиро қилинди. 3D форматдаги тасвирларни олиш учун объективни суратга олинадиган предметга тўғрилаган ҳолда фотоаппаратни гоҳ у, гоҳ бу томонга силкитиш лозим бўлади. Аппарат саноқли лаҳзалар ичида олган бир серия кадрлар автоматик равишда яхлит катта ҳажмдаги тасвирга айланади. Янгича услубдаги суратни томоша қилиш учун албатта, янги авлодга мансуб, яъни 3D форматдаги телевизор керак бўлади. Ушбу техник янгилик жорий йилнинг июл ойида сотувга чиқарилади. Маълумотларга қараганда, фотоаппарат нархи 1000 АҚШ долларини ташкил этиши кутилмоқда. Эслатиб ўтамиз, шу кунларда дунёнинг энг кичик, 3D харитаси яратилди. Бу мураккаб тузилмани яратиш учун мутахассислар атиги 2 дақиқа 23 сония вақт сарфлаганлар.

Нима ҳам дердик, 3D дунёни забт этмоқда. Янги графика асосида нафақат фильмлар, балки журналлар ҳам чиқарилмоқда.
 
« Олдинги   Кейинги »

Сайтга кириш






Парол эсдан чиқдими?
Рўйхатдан ўтиш

Хамкорларимиз

Спорт олами
article thumbnailЗидан “юлдузлар фабрикаси”ни очди

28.02.2010 г.

Машҳур француз футболчиси Зинедин Зидан Испанияда футбол тарихида биринчи марта “Юлдузлар фабрикаси”ни очди. Айни пайтда “Реал” жамоасининг...
давоми...

бошқалари
Сериаллар олами
article thumbnailБерк оғир аҳволда

14.08.2010 г.

Фикри Шодўғли кексайгани муносабати билан ўзи бошқараётган компанияга янги раис тайинлайди. Бунгача унинг қандай қарор...
давоми...

бошқалари
Кино олами
article thumbnailАкшай Болливуднинг энг кўп солиқ тўлайдиган юлдузи!

24.04.2010 г.

Акшай Кумар Болливуд юлдузлари ичида энг кўп солиқ тўлайдиган актёр деб топилди. У фақатгина март ойи учун нақ 90.000.000 рупий...
давоми...

бошқалари
Уй бекалари учун
article thumbnailҚишда сархил помидор…

17.08.2010 г.

“Қиш ғамини ёзда е” деб бежиз айтишмаган. Бугун бозор расталарида деярли сув текин со­­­ти­лаётган сабзавот-у меваларнинг нархи...
давоми...

бошқалари
Мода олами
article thumbnailСифатли атир қандай танланади?

17.10.2009 г.

Парфюмерия воситаларининг таркиби деярли бир хил: ҳид концентрати ҳамда спиртдан иборат. Шундай экан, бир номга эга бўлган атир, атир...
давоми...

бошқалари
Авто олам
article thumbnailЯпонларнинг энг яхши 10 автомобили

23.06.2010 г.

Британиянинг AutoExpress журнали яқинда Япония автомобилларининг энг яхши 10та модели рўйхатини эълон қилди. Марҳамат, кучли...
давоми...

бошқалари