7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

taraqqiyot

www.ttrk.uz Тараккиёт телерадиокомпанияси
Бош сахифа
Қоқ нон қандай танланади ва у нимаси билан фойдали? Принтер учун E-mailга юбориш
05.07.2010 г.
Image

Бугунги кунда қоқ ноннинг турлари кўп. Майизли, ёнғоқли - ширин; қизил увилдириқ, пишлоқ, гўшт, дудланган балиқ, пицца ва бошқа ҳар хил таъмли - шўртак қоқ нонлар. Болалар уларнинг қарсилдоқлигидан ўзини тиёлмайди, ота-оналар эса диетологларнинг айрим қоқ нонлар бола саломатлиги учун хавфли экани тўғрисидаги огоҳлантиришига эътибор ҳам бермайди.

Бир пайтлар момоларимиз нонни қуритиб, ундан толқон қилишарди. Шакар аралаштириб, дастурхонга тортишарди. Ҳозирда ҳам миллий байрамларда бу одат такрорланади. Бироқ саноат ривожланиши билан қоқ нонларнинг тури кўпайиб кетди. Энди уларни қандай танламоқ керак? Уларнинг қай бири фойдали, қай бирининг фойдасидан зарари кўп?

Ширин, табиий қоқ нонлар
Агар фарзандингиз майизли, ёғли ширин қоқ нон билан чой ичишни ёқтирса, бундан фақат хурсанд бўлмоқ керак. Чунки қуритилган батон кўплаб қандолат маҳсулотларидан кўра зарарсиз. Лекин қоқ нонни тўғри танлай билиш лозимлиги ёдингиздан кўтарилмасин!

Қоқ нонлар қандай тайёрланади?
Кўпчилик «қоқ нонлар вақтида сотилмай қолиб кетган батон нонлардан тайёрланади» деб ўйлайди. Аслида уларни тайёрлаш учун нон алоҳида ёпилади. Дастлаб одатдагидай олий нав ун, сув, хамиртуруш, шакар ва маргариндан хамир қорилади. Сўнг зувалачалар батон шаклига келтирилиб, 50 дақиқага, 30 даража иссиқлик ва 80-90 фоиз намликда тиндириб қўйилади. Бу вақт ичида хамир ҳажми бир ярим баробарга ошади, шундан сўнг батон 20 дақиқага печга солинади. Батон таркибидаги шакар қиём кўринишида қотиб қолиши туфайли нон қизариб қотган ҳолатда пишиб чиқади. Шундан сўнг нон махсус конвейерда бўлакларга бўлиниб, қуритилади ва устидан шакарли қиём қуйилади.

Консервантларсиз
Қоқ нонлар болалар учун ажойиб озуқа саналади. Чунки улар мутлақо табиий усулда тайёрланади. Қоқ нонларни тайёрлаш учун махсус ҳид ва таъм берувчи консервантлар керак бўлмайди. Хуш таъм ва ҳид қовуриш жараёнида ўз-ўзидан пайдо бўлади. Бунинг устига қоқ нон мутлақо қуруқ бўлади, шу сабабли у бузилиб қолмайди, моғорламайди. Хамир қориш жараёнида ҳам ҳар хил шубҳали ёғлар ўрнига маргариндан фойдаланилади (жуда оз миқдорда). Агар қоқ нон сифатида сотилаётган, таркибида ҳар хил номаълум кимёвий моддалар бўлган маҳсулотга дуч келсангиз, харид қилмаганингиз маъқул.

Нега синдириб бўлмайди?
Албатта, агар шоколадли бўлганида, болалар қоқ нонни жуда севиб тановул қилган бўлардилар. Афсуски, ғоваксимон тузилиши қоқ нонни шоколад билан қоплаш имконини бермайди. Шу сабабли ширинлик  таркибига турли ёнғоқлар ва майиз қўшилади.
Қоқ нон яхши синмаса, уни  чайнаб бўлмаса, демак, маҳсулот растада анчадан буён қолиб кетган ва мутлақо қуриб қолган. Танловда адашишни истамасангиз, маҳсулот чиқарилган санага эътибор беринг: одатда қоқ нонларнинг сақланиш муддати 90 кун бўлади, бундан ташқари, нонларни ҳаддан зиёд қуриб кетишдан ёки нам тортишдан сақлайдиган полиэтилен пакетига шикаст етмаганига амин бўлинг.

Рекламага ишонса бўладими?
Рекламаларда қоқ нонларда В гуруҳига кирувчи фойдали дармондорилар мавжудлиги, улар тўйимлилиги, ҳатто қондаги  холестеринни ҳам камайтириши айтилади. Бироқ бу гапларнинг аксарияти маркетологлар томонидан ўйлаб топилган ёлғон холос.

Агар килолаб сотилса...
Агар шўртак қоқ нонлар килолаб сотилаётган бўлса, билингки, улар тайёр нондан қилинган. Агар улар ёрқин пакетчаларда сотилаётган бўлса, демак, маҳсулотни тайёрлаш учун хамир алоҳида тайёрланган.

Колбаса таъмли қоқ нон қандай тайёрланади?
Қуритилгандан сўнг нон қоқилар цемент қорувчи машинани эсга солувчи қурилма ичига солинади. Нон билан бир вақтда ушбу машинага сунъий аралашмалардан иборат кимёвий аралашма қуйилади. Колбаса, қизил увилдириқ, пицца таъмига кимё орқали эришилади – қоқ нонлар таркибида ҳеч қандай экстрактлар ҳам, шарбат ҳам ёки табиий моддалар ўрнини босувчи нарсалар ҳам бўлмайди.

Зарарсизлари борми?
Мутахассисларнинг фикрига кўра, қоқ нонларнинг энг зарарсизлари бу помидор, шивит, петрушка, кинза таъмли қоқ нонлардир. Улар таркибида мойли қўшилмалар билан бир вақтда томат, туз, табиий зираворлар мавжуд бўлади. Аммо таркибида барибир сунъий консервантлар бўлиши сабаб уларни болаларга бериш тавсия этилмайди.

Ширин қоқ нонлар:
Организмдаги намликни сақлаб қолмайди;
380 ккал;
Консервантларсиз;
Таркибида озиқ-овқатга оид қўшимчалар мавжуд эмас;
Фойдали.

Шўр қоқ нонлар:
Организмдаги намликни сақлаб қолади;
420 ккал;
Консервантлар қўшилади;
Таркибида кўп миқдорда кимёвий қўшимчалар мавжуд;
Зарарли.

 

 
« Олдинги   Кейинги »

Сайтга кириш






Парол эсдан чиқдими?
Рўйхатдан ўтиш

Хамкорларимиз

Спорт олами
article thumbnailЗидан “юлдузлар фабрикаси”ни очди

28.02.2010 г.

Машҳур француз футболчиси Зинедин Зидан Испанияда футбол тарихида биринчи марта “Юлдузлар фабрикаси”ни очди. Айни пайтда “Реал” жамоасининг...
давоми...

бошқалари
Сериаллар олами
article thumbnailБерк оғир аҳволда

14.08.2010 г.

Фикри Шодўғли кексайгани муносабати билан ўзи бошқараётган компанияга янги раис тайинлайди. Бунгача унинг қандай қарор...
давоми...

бошқалари
Кино олами
article thumbnailАкшай Болливуднинг энг кўп солиқ тўлайдиган юлдузи!

24.04.2010 г.

Акшай Кумар Болливуд юлдузлари ичида энг кўп солиқ тўлайдиган актёр деб топилди. У фақатгина март ойи учун нақ 90.000.000 рупий...
давоми...

бошқалари
Уй бекалари учун
article thumbnailҚишда сархил помидор…

17.08.2010 г.

“Қиш ғамини ёзда е” деб бежиз айтишмаган. Бугун бозор расталарида деярли сув текин со­­­ти­лаётган сабзавот-у меваларнинг нархи...
давоми...

бошқалари
Мода олами
article thumbnailСифатли атир қандай танланади?

17.10.2009 г.

Парфюмерия воситаларининг таркиби деярли бир хил: ҳид концентрати ҳамда спиртдан иборат. Шундай экан, бир номга эга бўлган атир, атир...
давоми...

бошқалари
Авто олам
article thumbnailЯпонларнинг энг яхши 10 автомобили

23.06.2010 г.

Британиянинг AutoExpress журнали яқинда Япония автомобилларининг энг яхши 10та модели рўйхатини эълон қилди. Марҳамат, кучли...
давоми...

бошқалари