7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

taraqqiyot

www.ttrk.uz Тараккиёт телерадиокомпанияси
Бош сахифа
Мурод Ражабов: Юрагимда Гамлет яшайди Принтер учун E-mailга юбориш
14.07.2010 г.
Image

Таниқли актёр Мурод Ражабовни танимайдиган санъат ихлосманди бўлмаса керак. Унинг кино ва театрда яратган образларини ҳамма билади. Мурод ака билан суҳбатлашарканмиз, ролларининг саноғида ҳам адашиб кетишларини айтиб кулиб қўйди. Бугун севимли санъаткоримиз таҳририят меҳмони.

—Мурод ака, сиз бош ролларни ижро этган «Биринчи бўса», «Ҳаммомга бало борми?», «Ўн саккиз ёшлигим», «Оқар сувлар» ва бошқа кўплаб спектаклларни севиб томоша қилгандик.
—Ҳа, у даврлар бутунлай бошқача эди. Эндигина институтни битириб театрга қадам қўйган, томошабин олдига  турли роллар билан чиқиш олдидан қаттиқ ҳаяжон босадиган дамлар эди. Ҳозирги Аброр Ҳидоятов театрига институтни битирган бир гуруҳ ёшлар билан келганмиз. Асосан ёшлар театри бўлгани учун ёшларга мўлжалланган спектакллар қўйиларди.
—Ўша дамлардаги Мурод Ражабов билан бугунги Мурод Ражабов орасида қандай фарқ бор?
—Қизиқ савол, мен ўша дамларда Арсен Исмоилов, машҳур режиссёр Эргаш Масофоев, кинорежиссёр Учқур Назаровларнинг ўгитлари билан актёр сифатида шаклландим. Энди ўйлаб қарасам, бу менинг энг катта бахтим экан. Айтмоқчиманки, устозларнинг меҳнати, менга бўлган эътибори билан Мурод Ражабов бўлдим. Бир қарашда ўша дамлардаги Мурод Ражабов билан ҳозиргисининг орасида катта фарқ бор. Иккинчи томондан мен ўзлигимча қолганман. Ўша-ўша Муродман. Ҳеч қандай ўзгаришни сезмаётгандайман. Яна бир фарқ, ўша дамларда мен шогирд бўлганман, энди эса устозман. Мана шу ҳам фарқ бўлса керак.  
—Кейинчалик Ўзбек Миллий академик театрда ишладингиз. «Ҳазрати аёл» спектаклидаги ролингиз менга маъқул бўлганди.
—Юрагимдаги гапни гапирдингиз. Театрни доимо соғинаман. Томошабин билан юзма-юз рол ўйнаш бошқача-да. Кинонинг ҳам ўз гашти бор, аммо театр ҳаёти бутунлай ўзгача олам. Шунинг учун театрга қайтдим. Муқимий номидаги мусиқий театрнинг бадиий раҳбари, директориман.
—Демак, театрда рол ижро этмоқчисиз?
—Худди шундай, саҳнага чиқмоқчиман.  
—Сир бўлмаса қандай рол экан, айта оласизми?
—Йўқ, бу ҳозирча сир бўла қолсин. Агар айтсам эртагаёқ газетангизда ёзиб чиқасиз. Олдиндан чанг кўтарилишини истамайман. Мухлисларимга совға қилмоқчиман.  
—Сиз кинода жуда кўплаб образларни яратгансиз. Қайси  ролингиз ўзингизнинг табиатингизга яқин?
—Тўғрисини айтсам, ҳаммаси яқин, аммо ролларимдаги  инсонларни Мурод Ражабов деб ўйламанг. Мен баъзиларига ўзимни сингдирган бўлсам, баъзиларини яқинимдаги инсонлардан олганман. Уларни ўрганиш натижасида яратганман. Актёр доимо изланишда бўлади. У кўчада ҳам, бирон йиғинга борганида ҳам одамларни кузатади, ўрганади. Чунки ҳар сафар Мурод Ражабов бўлавериш мумкин эмас. Бир тимсолни яратиб, томошабинга маъқул қилиш осон иш эмас.
—Бугунги ёшларда ўз келажагингизни кўряпсизми?
—Ғалати савол, бунга ҳам аниқ бир нима дейиш қийин. Энг асосийси, улар мендан ҳам юқорироқда бўлишларини сезаман. Чунки улар ривожланган мамлакатларга бориб ўқиб келишяпти. Истардимки, улар керакли нарсаларни олишсаю, ортиқчасидан юз ўгиришса. Шарқ ҳам буюклар  яшаган замин. Шарқ маданияти, ўзбек маданияти ҳам ўзига хос ва юксак. Мен ёшларимиз ўзбек маданиятини эгаллашларини истардим.
—Негадир оилангизда ортингиздан кетаётганларни кўрмаяпман?
—Энди кўрасиз, набирам Отабек ўн уч ёшда. Ўша «актёр бўламан» дейди. Неча марта «бу оғир йўл, бошқа енгилроғини танла» десам ҳам кўнмайди. Балки қондан ўтгандир, кўрамиз. Айни дамда бир нима деб сизни ишонтиролмайман.  
—Сиз учун театр яқинми ёки кино?
—Менимча энг гўзал санъат театр. У кўпчиликни бирлаштиради. Бастакор, драматург, рассом. Актёр эса уларнинг маҳсулини саҳнага олиб чиқади. Театр эҳтирослар маскани. Агарда болаларингизни театр билан ошно этсангиз ютасиз. Чунки санъат билан яқин бўлган инсон ҳеч қачон бировга ёмонлик қилмайди.
—Сизни беармон актёр дейиш мумкин. Аммо ҳар бир инсоннинг юрагида қандайдир орзу яшайди.
—Мен етишолмаганман, энди эса кеч.
—Сир бўлмаса айтинг -чи?
—Гамлетни ўйнашни орзу қилардим. Чунки бу классик асар асрлар оша яшаб келмоқда. Ўзимча Гамлетни қайта-қайта ўқиб, ижро этиб юрардим. Юрагимда Гамлет яшайди. Майли, ўзим учун бўлса ҳам ўйнабман -ку.

Салоҳиддин Сирожиддинов суҳбатлашди.

 
Кейинги »

Сайтга кириш






Парол эсдан чиқдими?
Рўйхатдан ўтиш

Хамкорларимиз

Спорт олами
article thumbnailЗидан “юлдузлар фабрикаси”ни очди

28.02.2010 г.

Машҳур француз футболчиси Зинедин Зидан Испанияда футбол тарихида биринчи марта “Юлдузлар фабрикаси”ни очди. Айни пайтда “Реал” жамоасининг...
давоми...

бошқалари
Сериаллар олами
article thumbnailБерк оғир аҳволда

14.08.2010 г.

Фикри Шодўғли кексайгани муносабати билан ўзи бошқараётган компанияга янги раис тайинлайди. Бунгача унинг қандай қарор...
давоми...

бошқалари
Кино олами
article thumbnailАкшай Болливуднинг энг кўп солиқ тўлайдиган юлдузи!

24.04.2010 г.

Акшай Кумар Болливуд юлдузлари ичида энг кўп солиқ тўлайдиган актёр деб топилди. У фақатгина март ойи учун нақ 90.000.000 рупий...
давоми...

бошқалари
Уй бекалари учун
article thumbnailҚишда сархил помидор…

17.08.2010 г.

“Қиш ғамини ёзда е” деб бежиз айтишмаган. Бугун бозор расталарида деярли сув текин со­­­ти­лаётган сабзавот-у меваларнинг нархи...
давоми...

бошқалари
Мода олами
article thumbnailСифатли атир қандай танланади?

17.10.2009 г.

Парфюмерия воситаларининг таркиби деярли бир хил: ҳид концентрати ҳамда спиртдан иборат. Шундай экан, бир номга эга бўлган атир, атир...
давоми...

бошқалари
Авто олам
article thumbnailЯпонларнинг энг яхши 10 автомобили

23.06.2010 г.

Британиянинг AutoExpress журнали яқинда Япония автомобилларининг энг яхши 10та модели рўйхатини эълон қилди. Марҳамат, кучли...
давоми...

бошқалари