7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

taraqqiyot

www.ttrk.uz Тараккиёт телерадиокомпанияси
Бош сахифа arrow Янгиликлар arrow Ҳар йили 28 минг италиялик ялқовликдан вафот этмоқда
Ҳар йили 28 минг италиялик ялқовликдан вафот этмоқда Принтер учун E-mailга юбориш
14.07.2010 г.
Италия Фаровонлик вазири Маурицио Саккони яқинда миллат соғлиги тўғрисида маъруза эълон қилди. Унга кўра, итальянларнинг соғлиги унча ёмон эмас. Бу борада ҳам ижобий, ҳам салбий ҳолатлар кўзга ташланади.

Масалан, эркакларнинг ўртача ёши 78,4, аёлларники эса 84 йилгача узайди. Болалар ўлими камаймоқда. Юрак-қон томир касалликлари билан биргаликда мамлакатдаги ўлимнинг 70 фоизига сабаб бўлаётган шишли касалликлардан ўлиш сони пасайишига эришилган. Маърузада айтилишича, 61 фоиз италиялик ўз соғлигини яхши деб ҳисоблайди, 13 фоизи эса сурункали касалликларга чалинганини айтмоқда. Буларда биринчи ўринда артрозлар турган бўлса, кейинги поғонада артрит, қон босими юқорилиги ва аллергик касалликлар турибди.
“Биз ялқовликдан касалланмоқдамиз! –деб таъкидламоқда вазир. -Ҳаракат кам, бўш вақтларда спорт билан шуғулланмаймиз. Биз ялқовлар ва ўтроқ тарзда кун кўрувчилар мамлакатимиз. Шу ҳаёт тарзи йилига 28 минг италияликнинг умрига зомин бўлмоқда. Дарвоқе, чекиш ҳам йилига 70 минг юртдошимизни ҳаётдан олиб кетмоқда».

 
« Олдинги   Кейинги »