Янгиликлар
Словения супермаркетларида тиланчи-робот пайдо бўлди | Словения супермаркетларида тиланчи-робот пайдо бўлди |
|
|
| 14.07.2010 г. | |
|
Словениялик ихтирочилар ғайриоддий робот ихтиро қилишди. У тиланчилик қилади. «Тиланчи» одамлар тақдим этган эски компьютерларнинг эҳтиёт қисмларидан яратилди. Унинг юзи эски телевизордан олинган.
Танаси эса шаффоф бўлиб, унда худди эски йиртиқ-ямоқ кийим каби жиҳозлар кўзга ташланади. Бу эса кишида раҳм-шафқат ҳиссини уйғотади. Роботда нутқ синтезатори мавжуд, у садақа сўраб, қўлини чўзиб туради. Жамоат жойларида унга садақа қилувчилар кўплаб топилмоқда. |
| « Олдинги | Кейинги » |
|---|