2010 йилнинг 2-4 июл кунлари шоу-бизнес ёки санъат оламида сенсатсион воқеа тарзида тарихга муҳрланадиган бўлди. Аввалига миш-мишлар орқали одамларни ҳайратга солган воқеа ниҳоят ҳақиқатдан рўй берди.
Яъники, Шароф Муқимов Севинч Мўминовага уйланди! Бу илк росмана санъаткорлар оиласи сифатида эътироф этса арзийдиган ҳолат. Тўй тафсилотлари билан танишинг!
Фарғонага йўл олган кортеж
2 июл куни Шароф Муқимовнинг уйидан бир гуруҳ куёв навкарлар билан бирга Фарғонага йўл олиш учун тўпландик. Ёдгор Мирзажонов кўёв жўра. Дўстлардан эса Шербек, Мансур, Санжар Усмонов, Дилшод Ибрагимов ва Шарофнинг биринчи маротаба телеекранда пайдо бўлишига сабабчи бўлган инсон шоир Муҳаммад Исмоил ҳам намоён бўлишди. “Аъло Фм” радиоси бош муҳаррири Олимхўжа Азимов, режиссёр Музаффар Эркинов “гапдош” дўстлар номидан кўёвнинг ёнида ҳозиру нозир эди.
Йўлдаги кўнгилсизликлар…
Машиналар кортежи Наманган йўл назорат масканидан ўтганидан кейин куёвнинг ўртоқларидан бири кутилмаганда машинасини бетон тўсиққа туртиб олди. Яхшиямки, фалокат унчалик жиддий эмасди, машина уста йигитларнинг кўмаги билан яна йўлга тушди. Шаҳарга кириб олган машиналар кортежидан тўртта машина сафдан ортда қолиб, адашиб қолса денг. Уларга телефон орқали йўлни тушунтириб, етиб келгунларига қадар нақ 48 дақиқа кутилди.
Тасодифий учрашув
Довонда ичимлик ва егулик олиш учун тўхтаган машиналар кортежи олдида Ғайрат Усмонов ўз машинаси билан тўхтади. Хизматга йўл олган санъаткор Шарофга тўйга бора олмаётгани учун узрини сўради. Ва келин-куёвни бахт куни билан табриклади.
19:07 Фарғона
Севинчнинг янги уйига куёв навкарлар ўтирган машиналар кортежи кириб борди. Карнай-сурнай садолари остида тўйхонага кириб келган меҳмонларни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов ўзининг дилтортар қўшиқлари билан кутиб олди. Тўйхонада меҳмонлар жамулжам эди. Бир томонда келиннинг қариндош-уруғлари (улар орасида Севинчнинг Озарбайжондаги қариндошлари ҳам бор эди), иккинчи томонда куёв томондан ташриф буюрганлар жой олишди. Никоҳ ўқитилгандан сўнг келин-куёв даврага ташриф буюришди. Шароф олтинранг костюм-шимда, Севинч эса яшил либосда. (қиз йиғинида Севинч роппа-роса тўртта либосда меҳмонларга кўриниш берди). Тўй жуда қизиқ тарзда ўтди. Даврани Илҳом Фармоновнинг ўзи олиб борди. Кейин бирин-кетин санъаткорларга навбат берилди. Водий томондан Қиличбек Тожийев, Қиличбек Мадалийев, Абдулла Акбаров хизматда бўлишган бўлса, Тошкентдан борганлар сафида Самандар, Ёдгор Мирзажонов, Санжар Шодийев, Шербек, Санжар Усмонов, Мансур хизматда бўлишди. Тўй мисоли дискотекага айланиб кетди, десак муболаға бўлмайди. Келин-куёв ҳар икки томондаги тўйда ҳам роса рақсга тушди.
Тошкент кўчаларида кабриолетдаги келин-куёв!
Пойтахтдаги тўйнинг ўзгача бўлиши барча учун кутилган ҳолат эди. Худди шундай бўлди ҳам. Машиналар кортежи орасига бу гал кичкинагина кабриолет қўшилди. Энг қизиғи кабриолетни куёв бошқаради ёнида эса келин турволганча шаҳар кўчалари айланишди. Кўрган борки уларга қўл кўтариб табриклайди. Кўпчилик уларни янги филмда суратга тушяпти, деб ўйлашибди. Аммо бу росмана никоҳ маросими кўринишлари эди.
Соат 18:00.“Кўҳинур” ресторани ёнига барча яқин-йироқлар тўпланишди. Шовқин-сурон ва сигналлар садоси остида машиналар кортежи ресторанга яқинлашди. Барча кутган машинадан тўйда давра олиб боришга белгиланган Отабек Муталхужаев ва Гулчеҳра Эшонқулова тушиб келса денг. Барча алданганди. Аммо шу пайт барчага шодлик улашиб кабриолетдаги келин-куён пайдо бўлди. Қарсаклар садоси остида келин-куёв ресторан олдига кириб келди. Машинадан тушмасдан туриб ҳар иккала ёш қўлларидаги оппоқ кабутарларни осмонга қўйиб юборишди. Бу уларнинг барчага тилаган эзгу тилаклари ва ўзларининг бахтли бўлиш истакларини намоён этишлари эди. Шундан сўнг фариштамисол митти қизалоқларнинг сочган атиргуллари остида келин-куёв тўйхонага кириб келишди. Карнай-сурнай садолари остида тўй бошланди. Энди эса тўйдаги ҳолатлар билан танишинг.
Улоқтирилган микрофон!
Навбат хонанда Жасур Умировга берилди. Ўтган йилдан бошлаб самарали меҳнати билан анчагина кўзга ташланиб қолган ёш хонанда “Биллура” қўшиғини бошлаши билан келин-куёв даврага тушиб келди. Барча рақсга тушиб кетди. Хонанда иккинчи қўшиғини бошлади. “Ей бевафо гўзалим” ҳам ўз ниҳоясига етди. У дарҳол яна даврадагиларни руҳлантириб учинчи қўшиғини бошлади, аммо тўй режиссёри Саъдулла Абдуллайев фақат иккита қўшиқ айтиши кераклигини айтиб, навбатни бошқага беришни талаб қилди. Аммо Жасур яна қўшиқ айтишга уринди. Аммо режиссёрнинг гапи гап. Дарҳол, созандалар фонограммани ўчиришди. Бундан жаҳли чиққан Жасур Умиров микрофонни созандаларга улоқтирди ва тўйхонани тарк этди. Унинг ортидан эса тўрт созанда ҳам ташқарига югурди. Қолганидан хабаримиз йўқ.
Чорасиз давракашлар
Даврада хонандалар шунчалик кўплигидан ва навбат талашишлар росмана авж олганидан даврани олиб бораётган Гулчеҳра Эшонқулова ва Отабек Муталхўжайевнинг гапини деярли ҳеч ким тингламай қўйди. Бу Отабекка ёқмади, шекилли секингина хизматни Гулчеҳрага қолдириб ўзи продюсерларининг ёнига ўтириб олди.
Еътиборли жиҳат
Фарғонага боргунча куёв навкарлар қора рангли костюм-шим кийишганди, пойтахтдаги тўйда эса улар оқ рангли костюм-шимда намоён бўлишди. Келин-куёв ҳам оппоқ либосларда эди.
Тўй кулминатсияси
Давра олиб борувчиси барчани тартибга чақирар экан, навбатни келин-куёвга берамиз, деса бўладими? Наҳотки улар ўзлари ҳам гапиришса ёки қўшиқ айтишса? Ўзларининг тўйларида-я? Ҳа, шундай бўлди, ҳам. Келин-куёв бахтли кунларидан эсдалик сифатида бир ажойиб дует ёзишганини айтиб, уни дўст-биродарлари олдида премера қилишди. Бу эса росмана эсдалик эди.
Якун…
Хуллас, тўй зўр ўтди. Келин ва куёв тинмай рақсга тушиб, ўзларининг висол оқшомлари файзли ўтишига муносиб ҳисса қўшишди. Энди эса навбат Сардор Раҳимхонга. Янгилик сифатида шуни айтиб ўтишимиз керакки, Сардор октябр ойида бахт оқшомини нишонлайди. Келин топилган, тўйга тараддуд бошланган. Насиб этса, бу тўйни ҳам сизларга ҳавола этамиз.
Тўйга ташриф буюрган санъаткорлар рўйҳати:
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар: Гулбаҳор Эрқулова, Самандар Хамроқулов, Тоҳир Содиқов, Сардор Раҳимхон.
Хонандалар: Отабек Мадраҳимов, Ойпопук Эшонхонова, Ёдгор Мирзажонов, Улуғбек Раҳматуллайев, Фирдавс, Отабек Муталхўжаев, Абдували Ражабов, Ширина, Шербек, Санжар Усмонов, Жасур Умиров, Шохрухон, Зиёда, Гули Асалхўжаева, “Ёшлар” гуруҳи, Жаҳонгир Позилжонов, Дилшод Ибрагимов, Воҳиджон Исоқов, Жасур Мавлонов ва Мансур.
Актёрлар: Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдийев.
Актёрлар Гулчеҳра Эшонқулова, Зуҳра Солийева, Адиз Ражабов, Ойдин Юсупова, Фаррух Соипов.
Режиссёрлар: Саъдулла Абдуллайев, Санжар Шодийев, Бурҳон Шаропов, Музаффар Эркинов.
Қизиқчилар: Мирзабек Холмедов, Шукрулло Исроилов, Маъмур Холмедов, Шерзод Боймуродов.
Шоирлар: Бобур Бобомурод, Муҳаммад Исмоил.
Журналистлар: Шоира Рауфбойева, Насриддин Асриддинов, Феруза Нодирова, Дилбаҳор Худойбердиева, Нодира Ҳайдарова, Мапура Набийева, Садоқат Аллаберганова ва бошқалар.
Мақоладан фойдаланиш ҳуқуқи фақат “7х7” газетасига берилган. Бошқа нашрлар учун фойдаланиш қатъиян таъқиқланади!
|