|
14.08.2010 г. |
Фикри Шодўғли кексайгани муносабати билан ўзи бошқараётган компанияга янги раис тайинлайди. Бунгача унинг қандай қарор чиқариши барчани қизиқтираётганди. Бир ёқда куёви Тарикни, бошқа ёқда эса Меҳметнинг муносиб номзод бўлиш эҳтимоли бор эди. Қолаверса, Шарафхоним ҳам эри Аҳметнинг раҳбар бўлишига умидвор эди. Аммо Аҳметнинг ўзини бунақа мансаб қизиқтирмасди. Ниҳоят, Фикрининг қароридан сўнг барча саволларга жавоб топилади. Компаниянинг янги раҳбари этиб Меҳмет тайинланади. Бу ҳол Тарикка оғир ботади. У Меҳметга бошқа масалаларда ёрдамчи этиб тайинланади. Қариндошлар шу муносабат билан зиёфат уюштиришади.
Меҳмет дўсти ва поччаси Ўнурни ҳам ўзи билан бирга ишлашга чорлайди.
Меҳмет олис ҳудуддаги қариндошининг тўйга боради. Аслида унинг мақсади бошқа эди. Тўй баҳонасида Кумуш билан учрашмоқчи бўлади. Чунки Кумушларнинг уйи ҳам ўша қишлоқда эди. У бир амаллаб Кумуш билан учрашади. Кумушнинг дўстлари Руқия ва Тилак икки ёшни яраштириш борасида антиқа бир найранг ўйлаб топишади. Тилак ўзининг ҳомиладор эканлигини, тезда докторга бормаса аҳволи оғирлашишини айтиб ваҳима қилади. Бу ҳолни кўриб саросимага тушиб қолган Кумуш ва Меҳмет баҳонада тил топишишга мажбур бўлишади.
Бахор укаси Беркга тўғри йўл кўрсатишга уринади. Туғчани деб оила аъзоларидан воз кечишга тайёр турган бу йигит айни пайтда пулсизликдан ресторанларда официантлик қилаётганди. Баҳор унинг чала қолган ўқишини Америкада давом эттиришга ундайди. Бу борада барча керакли ҳужжатлар тахт эди.
Аммо Берк қайсарликда давом этади. Опасининг маслаҳатларига қулоқ тутишни истамайди.
Фикри бу ҳол узоқ давом этишини истамайди. У Беркга “Туғчани уйга олиб кел, мен розиман, тўйингизни қилайлик. Кейин хориждаги ўқишингни давом эттир, келинимизга ҳам хоҳласа ўзимизнинг ширкатдан биронта иш берамиз”, дейди. Бу гапдан боши осмонга етган Берк Туғчанинг ёнига ошиқади. Аммо кутилмаган ҳодисадан Беркнинг ҳафсаласи пир бўлади. Туғчанинг янги севгилиси бадавлат бир тадбиркор билан тушган суратлари газетада босилиб чиққанди. Бу ҳолдан Берк қаттиқ хафа бўлади. Мақолада Беркнинг шу қизни деб бутун оиласини тарк этгани ҳам қистириб ўтилганди.
Туғча Беркнинг бу борадаги саволларига “шунчаки, мен уни севиб қолдим”, деб изоҳ беради.
Кумуш шаҳардан ўзига иш қидиради. Унга мос иш ҳам топилади. Энди яшаш учун жой керак эди. Чунки унинг Меҳмет билан алоқалари ҳаличага тикланмаганди. У Пнар билан бирга ижарага уй қидиради. Аммо у таклиф этаётган пулга кўнгилдагидек уй топилиши мушкул эди.
Ниҳоят, Кумуш меҳмонхонадан жой топади. Меҳмет билан битта шаҳарда яшаётган бўлса-да, бу хонадонга боришни ортга суради.
Кутилмаганда уни Шарафхоним кўриб қолади. Уйга келгач, ўғлига дийдиё қилади. “Ўшанда тўйга бораман деб Кумушни олиб келган экансан-да. Тағин уни бизлардан яшириш учун меҳмонхонага жойлаштирибсан”, дейди. Бу гаплардан Меҳмет ҳайратда қолади. Чунки у Кумушнинг бу шаҳарда эканлигидан мутлақо бехабар эди. У энди Кумуш билан учрашишга ошиқади. Бироқ Дерин бу гал ҳам уларнинг муносабатларига тўғаноқ бўлади.
Эсранинг аҳволи оғирлаша бошлайди. Уни чет элга даволанишга жўнатишади. Кетиш олдидан Эсра Гулсунга ўғли Доғушни фарзанд қилиб олишни илтимос қилади. Бу гап Тарикка ҳам маъқул келади. Аммо Шарафхоним Доғушни бегонанинг боласи деб ўйлаб норозилик билдиради.
|