7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

Бош сахифа
Ҳотамтой миллиардерлар Принтер учун E-mailга юбориш
17.08.2010 г.
Image

Бирданига 38 нафар америкалик миллиардер ўз мол-мулкининг тенг ярмини хайрия йўлида сарфлаш истагини билдиришди. Улар июнь ойида Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва таниқли савдогар Уоррен Баффет томонидан таклиф этилган “инъом этиш қасами”ни имзоладилар.

Саховатпеша миллиардерлар рўйхати худди сайёрадаги энг бой одамлар рўйхатига ўхшайди. Унда Нью-Йорк мэри Майкл Блумберг ва кинопродюсер Жорж Лукасни ҳам учратиш мумкин. “Инъом этиш қасами” доирасида миллиардерлар ўз пулларини вафотидан кейин ёки аста-секинлик билан махсус жамғармага ўтказишлари лозим. Америка нашрларида хайрияга қўшилиш учун имкони бор, аммо буни истамаётганларнинг “қора рўйхати” ҳам пайдо бўлди.

 
« Олдинги   Кейинги »