7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

Бош сахифа
ҲАР БИР ДАВЛАТ ЎЗ АҲОЛИСИ САЛОМАТЛИГИ УЧУН МАСЪУЛ Принтер учун E-mailга юбориш
24.10.2011 г.
Image Untitled Document

Иссиқ жон борки, умри давомида бир марта бўлса ҳам, беморликни бошидан ўтказади. Бундай ҳолатда инсоннинг кўзига на мол дунёси, на шуҳрати кўринади. Бутун жисми биланкасалликдан халос бўлиб, соғлом турмуш тарзига қайтишни истайди. Ана шунда меҳрибон шифокорлар беморнинг жонига оро киради.
Бугун Шайҳонтоҳур туманидаги 44-сонли поликлиника бош шифокори, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати, Соғлиқни сақлаш аълочиси Муқаддас Раҳматуллаева саҳифамиз меҳмони.
− Баъзи дори воситаларида “шифокорнинг рухсатисиз қабул қилиш мумкин” деган жумла ишлатилади. Шу ҳақда фикрингиз қандай?
− Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 191-сонли буйруғида махсус рецепт асосида ҳамда рецептсиз бериладиган дориларнинг рўйхати бор. Ҳозирда қалбаки дори-дармонлардан фуқароларни сақлаш мақсадида жуда кўп режалар ишлаб чиқилиб, амалга ошириляпти. Тўғри, баъзи дориларни шифокор тавсиясиз қабул қилиш мумкин. Фақатгина у Фрамцевтика қўмитаси томонидан кўрилиб, сифат текширувидан ўтган бўлиши лозим. Бундан мақсад аҳолини сифатли дори-дармон билан таъминлаш ҳамда дориларни фақатгина дорихоналардан сотиб олишни йўлга қўйиш. Чунки у ерда ишлайдиган фармацевтлар ҳам дори-дармонлар бўйича тўлиқ маълумотга эга бўладилар.
− Дорилар рекламаси қай тартибда олиб борилиши лозим?
− Авваламбор, телевидение, радио орқали дориларни реклама қилинаётганда касаллик ҳақида бўрттириб, беморни чўчитиб юбормаслик керак. Реклама учун эса Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан махсус рухсат олиниши зарур. Агарда фирма ўз дорилари тарғиботини поликлиника ва шифохоналарда ўтказмоқчи бўлса, бунга ҳам рухсатнома олиш зарур. Рухсатнома бўлган тақдирда ҳам, шифокорларнинг вақтини олмай, беморларга халақит бермаган холатда амалга оширилади. Мисол учун, поликлиниканинг ҳафталик йиғилишларида қатнашиб, янги ишлаб чиқарилган дорилар ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришлари мумкин. Шу шартларга поликлиника ҳамда дори фирмалари ходимлари, албатта, эътибор беришлари керак.
− Мамлакатимизда сифатли дори-дармонлар ишлаб чиқиш бўйича қандай ишлар олиб борилаяпти?
− Юртимизда сифатли дори-дармонларни ишлаб чиқариш мақсадларига жуда катта этибор қаратилган. Ҳозирда фармацевтика корхоналарининг сони 116 тага етиб, улар томонидан мингдан ортиқ дори воситалари, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилди. Бошқа давлатнинг дори-дармонини танқид қилмаган ҳолда аҳолига ўзимизда ишлаб чиқарилган дори воситаларидан фойдаланишни тавсия қилар эдим. Чунки ҳар бир давлат ўз аҳолисининг саломатлиги учун ўзи масъул. Шу масъулиятни ҳис қилган ҳолда аҳолисига, экологиясига мос равишда дори-дармонлар ишлаб чиқаради. Бизда худи шундай.
Ўқишга, ишга кираётган, турмуш қураётган айрим ёшлар тиббий ҳужжатларни қалбакилаштиришмоқчи бўлишади. Уларга нима деган бўлар эдингиз?
− Президентимиз айтганларидай: “Ҳар бир фуқаро ўз соғлиғи учун ўзи қайғуриши керак”. Шундай экан, фуқаронинг ўзи ўз соғлиғига масъулиятли бўлиб, жиддий эътибор бериши лозим. Тиббий кўрик ҳақида гапирадиган бўлсак, бу ҳужжатларни қалбакилаштириш умуман мумкин эмас. Чунки кўрикдан ўтаётган ҳар бир йигит-қиз келажакда ота-она бўлувчи, соғлом келажак авлодни дунёга келтирувчи шахслардир. Шундай экан, кейинчалик туғиладиган фарзандлари учун ҳам тиббий кўрикдан ўтиб, касалликлари бўлса, ўз вақтида даволатишлари зарурдир. Бунинг учун ҳар бир фуқаро тиббий кўрик вақтида шахсан ўзи бирма-бир шифокорларнинг қабулига кириши зарур. Буларнинг барчаси давлатимиз томонидан аҳолининг соғлиғи учун амалга ошириляпти. Қалбаки йўллар билан тиббий ҳужжатлар тўғрилашга умуман йўл қўйиб бўлмайди.
− Бизда эмлаш жараёни узлуксиз йўлга қўйга қўйилган. Бу тадбирлар ўзини оқлаяптими?
− Бизнинг давлатимизда эмлаш жараёнлари бепул ўтказилади. Кўпчилик давлатларда бунинг учун ота оналар катта пул тўлашлари лозим. Бу жараён чақалоқ туғилгандан бошлаб амалга ошириб келинади. Масалан, поликлиникага чиққанда учта эмлаш оладиган бўлса, ўша учтанинг бирортаси акс реакция бериши, яъни баданда қизариш бўлиши ёки иситма чиқиши мумкин. Бу физиологик реакция ҳисобланиб, қўрқинчили жойи йўқ. Тиббиёт ходимлари эмлаш ўтказилган кундан бошлаб уч кун давомида эмланган болаларнинг уйларига ташриф буюриб, назорат остига оладилар. Албатта, бу муолажалар болани юқумли касалликлардан сақлайди. Эмлашнинг аҳоли соғлигини сақлашдаги аҳамияти жуда катта.
− Газетамиз мухлисларига тиклакларингиз…
− Дунёда энг катта бахт ҳам, бойлик ҳам соғлик эканини ҳаммамиз яхши биламиз. Лекин билиб туриб ўз вақтида эътибор бермаймиз. Юртдошларимга шифокор сифатида тилагим шуки, давлатимиз томонидан йўлга қўйилган кенг, қулай имкониятлардан фойдаланган ҳолда ўз вақтида шифокор кўригидан ўтиб турсинлар ва малакали мутахассислар тавсиясига амал қилган ҳолда даволансинлар. Барчангизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик тилайман.
Лайло Маҳмудова суҳбатлашди.

 
« Олдинги   Кейинги »