7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

Бош сахифа arrow Саломатлик arrow МИЯСИГА ЭЛЕКТРОД ЎРНАТИЛДИ
МИЯСИГА ЭЛЕКТРОД ЎРНАТИЛДИ Принтер учун E-mailга юбориш
11.01.2012 г.
Image Untitled Document

Британиялик шифокорлар Робби Оуэнстоун исмли боланинг миясига иккита электрод, қорнига эса батарейка ўрнатишди.
Робби марказий нерв тизими фаолиятининг бузилиши оқибатида юра олмай қолган эди. Уч ёшида унда мия ва мушаклар ўртасидаги алоқа узилишига оид белгилар пайдо бўлиб, ўнг қўлини ҳадеб боши томон кўтарар, юрганда эса йиқилиб тушаверарди.
2009 йил бошига келиб умуман оёқдан қолди, мустақил кийиниш ва овқатланиш имкониятидан маҳрум бўлди.
Аввалига шифокорлар бошқача даво усулларидан фойдаланиб кўришди, лекин охир-оқибат қалтис операциядан бошқа иложлари қолмади. Боланинг миясига ўрнатилган электродлар мия импульсларини тутиб, мушакларга узатиш вазифасини бажаради.
Олти соат давом этган операция муваффақиятли якунланди: Робби энди яна юра олади.

 
« Олдинги   Кейинги »