 ТВОРОГ БИЛАН ТЎЙИНГАН ОЛМАЛАР
Керакли маҳсулотлар: 4 та олма, 200 гр творог, 1 дона тухум сариғи, 1 стакан қанд упаси, ванилин.
Тайёрланиши: творог сузгичдан ўтказилади. Тухум сариғи, қанд упаси, ванилин обдан аралаштирилиб, творог қўшилади. Олмалар ювилиб, учи «қалпоқча» кўринишида кесилади ва учли ҳамда ўткир пичоқ ёрдамида данаклари ажратилади. Олмалар ичи творогли аралашма билан тўйинтирилгач, олма «қалпоқчалари» ёпилади. Олмалар аввалдан 180 даража қиздирилган газ печида 10 дақиқа давомида пиширилади.
ТВОРОГЛИ АЖОЙИБ ҚАТЛАМА
Керакли маҳсулотлар: хамир учун:250 гр ун,ярим чой қошиқ истеъмол сиркаси,туз,3 стакан илиқ сув,125 гр сариёғ.Начинкаси учун:400-500 гр творог,2-3 та тухум,2 ош қошиқ асал,2-3 ош қошиқ шакар,1 дона лимон.
Тайёрланиши: маҳсулотлар хамир қорилади. Тайёр бўлган хамирдан 9 та зувалача ясалади.Уларнинг бари бир хил шаклда, юпқа ёйилади ва бир оз тиндирилади. Начинкаси учун творог, тухум, асал, шакар, таъбга кўра туз, яримта лимон қириндиси аралаштирилади. Қолипга навбати билан сариёғ суртилган хамир, творогли начинка териб чиқилади. Ширинлик ўртача оловда тахминан 1 соатга яқин печда пиширилади. Етилгандан сўнг ширинлик юзасига совуқ сув сепилади ва сочиқ билан ўралади.
|