7x7.uz | yangiliklar, shou-biznes, sport, avto, kino, moda, seriallar olami

Бош сахифа arrow Сериаллар оламида arrow «Куз эртаги»нинг қаҳрамони
«Куз эртаги»нинг қаҳрамони Принтер учун E-mailга юбориш
10.07.2008 г.
Image

Вон Бин 1977 йилнинг 10 ноябрида (баъзи маълумотларга қа­раганда 29 сентябр) туғилган. У оиладаги беш фарзанднинг кенжасидир. У актёрлик маҳоратини Бэкжэ санъат университетининг кўнгилочар кўрсатувлар факультетида олган.

Вон Бин илк марта 1996 йилда телевизион шоуларда иштирок этишни бошлаган. 1997 йилдан бошлаб эса қатор сериалларда суратга тушган. Ўша йили у «Таклиф» сериалида рол ижро этган бўлса, келаси йили «Кетишга тайёр» сериалида суратга тушган. Уни дунёга машҳур қилган сериал эса 2000 йилда намойиш этилган «Куз эртаги» сериалидир.
2005 йилда у ҳарбий хизматга чақирилади. Аммо олти ой хизматда бўлганидан сўнг оёғи жароҳатланиб армия сафидан бўшайди.
Актёрнинг доимий шуғулланадиган спорт турлари таэквондо ва чанғи учишдир. Вон Бин Корея киносининг кўп­лаб мукофотлари соҳиби ҳамдир. Вон Бин дунё бўйича жуда кўплаб мухлисларига эга бўлган саноқли корейс актёрларидан биридир.
Ўйнаган фильмлари:
«Қуроллар ва суҳбатлар» (2001 йил), «Тэгукги», «Ака» (2004 йил).
Ўйнаган сериаллари:
«Таклиф» (1997 йил), «Кетишга тайёр» (1998 йил), «Квангки» (1999 йил), «Бекат», «Ккокжи», «Куз эртаги» (2000 йил), «Дўстлар» (2002 йил ).
Олган мукофотлари:
Энг яхши дебютант (1999 йил), Энг яхши эркак актёр (2000 йил).

 
« Олдинги   Кейинги »