Сериаллар оламида
Сериал мухлиси | Сериал мухлиси |
|
|
| 18.03.2009 г. | |
Туркиянинг «Show TV» телекомпанияси томонидан «Қашқирлар макони» сериали ижодкорлари учун зиёфат уюштирилди. Сериалнинг барча ижодкорлари иштирок этган ушбу тадбирда ўзбек мусиқа ихлосмандлари учун яхши таниш бўлган Иброҳим Татлисес ҳам ўзининг дилтортар хонишлари билан йиғилганларни хушнуд этди.
Энг қизиғи, Татлисес «Қашқирлар макони»нинг ашаддий мухлисларидан бири эканини эътироф этди. Шундан сўнг сериал сценарийси муаллифи ва продюсер Ражи Шашмаз Иброҳим Татлисесга «Қашқирлар макони»нинг китобини ҳадя қилди. Кеча ажойиб мушакбозлик билан ниҳоясига етди.
Интернет сайтларида Нежати Шашмазнинг ўн йил аввал туширилган сурати пайдо бўлди. Мўйлови энди сабза урган Нежатининг кўриниши ҳозиргисидан анча фарқ қилади. Ойша Нур тайёрлади. |
| « Олдинги | Кейинги » |
|---|