|
Янгиликлар
|
|
26.04.2012 г. |
 Колумбиялик олти ёшли бола танасининг 40 фоизини эгаллаб турган улкан ўсмадан қутулди.
Туғма мелоцитар невус деб аталган бу ўсмадан халос бўлиш учун Дидье Монтальво бир нечта мураккаб операцияларни бошдан ўтказишига тўғри келди. Ўсма тошбақанинг косасига ўхшагани учун Дидье «тошбақа-бола» деган лақаб орттириб олганди.
У танасида каттакон хол билан туғилган. Кейинчалик йўқ бўлиб кетадиган деган ўйда онаси бунга эътибор бермаган. Бироқ вақт ўтиши билан хол катталашиб кетган. Ўсма оғирлигидан ташқари қаттиқ қичиган. Дидье мактабга қатнашдан, тенгдошлари билан ўйнашдан маҳрум бўлди. Иримчи одамлар унинг оиласини қишлоқдан қувиб чиқаришди. Уларнинг фикрича, Дидьенинг онаси ҳомиладорлик пайтида қуёш тутилишига қарагани учун ўғли ана шундай дардга йўлиққан эмиш.
Дидьенинг оиласи камбағал бўлагани сабабли операцияга пул топа олмаган. Аммо ғайриоддий хасталикка чалинган болакай ҳақида маҳаллий матбуотда мақола чоп этилгач, эҳсон қилишни истаганлар анча-мунчагина топилди.
Болани атайин Лондондан етиб келган ёш жарроҳ Нил Балстроуд операция қилди.
|
|
Янгиликлар
|
|
26.04.2012 г. |
 1986 йилнинг 26 апрелида Чернобил атом электрстанциясининг тўртинчи энергоблокида портлаш содир бўлган эди.
Ушбу авария атом энергетикаси тарихидаги энг катта ҳалокат ҳисобланади. Станция атрофидаги 2,6 минг квадрат километр майдон яшаш учун хавфли ҳудуд деб эълон қилинган. Авариядан кейин станция яқинидаги аҳоли пунктларидан 116 минг киши бошқа жойларга кўчирилган.
Бугун Украинада Чернобил атом электрстанцияси ҳалокатига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди. Шунингдек, тўртинчи энергоблок устидаги саркофаг устини ёпиб турувчи янги иншоот қурилиши бошланди. Иншоотнинг баландлиги 105 метр, узунлиги 150, кенглиги эса 260 метрни ташкил этади. 2016 йили ниҳоясига етадиган қурилиш ишларига 935 миллион евро сарфланади. Бу пуллар донор давлатлар томонидан ажратилди.
Украинада қабул қилинган давлат дастурига кўра Чернобил атом электр станцияси 2065 йилгача буткул тугатилади.
|
|
Янгиликлар
|
|
26.04.2012 г. |
 Бугун Покистон Олий суди бош вазир Юсуф Ризо Гилонийни судга ҳурматсизлик кўрсатганликда айбдор деб топди.
Бош вазир суд охиригача рамзий маънода озодликдан маҳрум этилганидан ташқари ҳеч қандай жазо олмади. Суд қарори эълон қилингач, бош вазир қўйиб юборилди. Бундан аввал Юсуф Ризо Гилоний олти ойгача озодликдан маҳрум этилиши тахмин қилинганди.
Покистон бош вазири амалдаги президент Осиф Али Зардорийнинг коррупцияга алоқадорлигига оид терговга ёрдам бермагани учун айбдор деб топилди. Хусусан, Гилоний ҳукумати 2008 йилда Швейцариядан Зардорийга нисбатан тўхтатиб қўйилган терговни қайта бошлашни сўрашни истамаган ва буни президентнинг дахлсизлик ҳуқуқига эгалиги билан изоҳлаган.
Зардорий ва унинг марҳум рафиқаси Беназир Бхутто 1990-йилларда 12 миллион долларни ўзлаштирганликда гумон қилинади. 2003 йилда Швейцария суди уларни сиртдан айбдор деб топган.
|
|
Янгиликлар
|
|
26.04.2012 г. |
Untitled Document
Жанубий Корея – пластик жарроҳлик энг кўп оммалашган мамлакат.
Бу ҳақда Халқаро пластик жарроҳлик жамияти маълум қилди. Сеулда ўтказилган тадқиқотда аниқланишича, 19-49 ёшли аёлларнинг 20 фоизи пластик жарроҳликни бошидан ўтказган. Кўзни каттароқ қилиб кўрсатадиган юқори қовоқ пластикаси, липопластика (товуш тўлқинлари ёрдамида ёғларни йўқотиш) ва ринопластика энг кўп ўтказиладиган муолажалардир.
Мутахассислар пластик жарроҳликнинг тобора оммалашаётганини поп мусиқа саноатининг ривожланишини билан боғлашмоқда. Чунки клиникага келаётган аксар мижозлар эстрада юлдузларига ўхшашни исташади. Дарвоқе, ўтган йили Таълим вазирлиги юқори синф ўқувчилари учун «пластик жарроҳлик хавфи»дан огоҳлантирувчи махсус буклетни чоп этди.
Халқаро пластик жарроҳлик жамияти маълумотига кўра, энг кўп пластик жарроҳликдан фойдаланадиган мамлакатлар қаторига Жанубий Кореядан ташқари Греция, Италия, Бразилия, Колумбия, АҚШ, Тайван, Япония, Франция ва Мексика киради.
|
|
Янгиликлар
|
|
25.04.2012 г. |
 Франциялик Филипп Круазон бахтсиз ҳодиса туфайли оёқ-қўлларидан маҳрум бўлган. У сайёрамиздаги беш қитъа орасидаги бўғозларни сузиб ўтиш ниятида.
Унга профессионал сузувчи Арно Шассери ҳамроҳлик қилади.
Бир пайтлар металлург бўлиб ишлаган 42 ёшли Круазоннинг айтишича, у нафақат машаққатларни енгишни кўрсатмоқчи, балки рамзий тарзда қитъалар орасида дўстлик кўприкларини ҳам қурмоқчи.
«Сиёсий қарашларимиз, танамизнинг ранги ва жисмоний имкониятларимиз турлича бўлишига қарамай, ҳаммамиз бир сайёрада яшаймиз, – дейди Филипп Круазон. – Бу – менинг шиорим».
|
|
Янгиликлар
|
|
25.04.2012 г. |
 Янги Зеландия ҳукумати 2025 йилгача чекишни буткул тугатмоқчи.
Турган гапки, чекишни бирданига тақиқлаш мушкул масала, шунинг учун ҳам ҳукумат бу жараённи босқичма-босқич амалга ошириш ниятида.
Маълумотларга кўра, 2013 йилдан эътиборан Янги Зеландияда тамаки маҳсулотларининг нархи йилига 10 фоизга ошадиган бўлади, натижада 2015 йилга бориб бир қути сигаретанинг нархи 40 долларга етади.
Тахмин қилинишича, тамаки маҳсулотларининг нархи йилига 30 фоизга ошиши ҳам мумкин. Агар бу чора қўлланилса, 2025 йилда бир қути сигаретанинг нархи 100 долларга етади.
|
|
|
<< [Аввалги] < [Кейинги] 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 [Олдинга] > [Охирига] >>
|
| Натижалар 1 - 16 1385 |